Биз ҳақимизда
SHANDAI бизнес ва қурилиш компанияларига оғир техника ва эҳтиёт қисмларни расмий кафолат билан етказиб беради.
Миссиямиз
Бизнинг асосий вазифамиз — Ўзбекистондаги қурилиш, логистика ва ишлаб чиқариш компанияларини ишончли ва самарали техника билан таъминлаш. Техникани танлашдан тортиб етказиб бериш ва доимий хизмат кўрсатишгача ҳар бир босқичда мижоз ёнида бўламиз.
Биз шунчаки сотувчи эмас, узоқ муддатли ҳамкор бўлишни истаймиз — шу сабабли оригинал эҳтиёт қисмлар, малакали сервис ва шаффоф шартномаларга алоҳида эътибор қаратамиз.
Жамоамиз ва омборимиз
Мижозлар бизга нега ишонади
Текширилган етказиб берувчилар
Фақат расмий дилерлик шартномаси мавжуд брендлар билан ишлаймиз.
Шаффоф шартномалар
Нарх, етказиб бериш муддати ва кафолат шартлари олдиндан келишилади.
Тажрибали жамоа
Савдо ва сервис мутахассисларимиз соҳада 10 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Узоқ муддатли ҳамкорлик
Хариддан кейин ҳам сервис ва эҳтиёт қисмлар бўйича ёнингиздамиз.